Поиск
RUUZ

Общество

Қорақалпоғистонда она четда ишлаётган эрига жаҳл қилиб, ўз фарзандини дўппослади — видео

Аёлга ҳолатни видеога олиб, эрига жўнатган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

259views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 27 июль куни ижтимоий тармоқлар орқали аёл кишининг турмуш ўртоғига ҳақоратли сўзларни айтиб, фарзандини уриб, ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон прокуратураси Матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, 19 июль куни Қораўзак тумани “Қутли макон” МФЙда яшовчи аёл Қозоғистонда ишлаб юрган турмуш ўртоғи К.С. билан юзага келган келишмовчилик натижасида, вояга етмаган фарзанди Т.Ж.га тазйиқ ўтказиб, уни ҳақорат қилганлиги тасвирланган видеони турмуш ўртоғи К.С.га Telegram орқали юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан 27 июлда Қораўзак туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан аёлга нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (вояга етмаган шахсни муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, мазкур оилада тарбияланаётган уч нафар вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида туман прокуратураси томонидан уларнинг ҳолидан хабар олиниб, мактабгача ва мактаб таълими ҳамда ички ишлар органларининг психолог хизмати ходимлари жалб қилинди.
Ҳозирда вояга етмаганлар Қозоғистондан қайтиб келган отаси К.С.нинг қарамоғига топширилди.
Жиноят иши тергови Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан назоратга олинган.
259views0replies
0

Комментарии