Поиск
RUUZ

Криминал

Блогер Абдуқодир Мўминовга доир навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида фирибгарлик ва товламачиликда айбланаётган блогер Абдуқодир Мўминовга доир навбатдаги очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди ва UzNews.uz журналисти ушбу суд мажлисида иштирок этди.

443views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 27 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида фирибгарлик ва товламачиликда ЖКнинг қатор моддалари билан айбланаётган блогер Абдуқодир Мўминовга доир навбатдаги очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу суд мажлисида UzNews.uz журналисти, бир қатор ОАВ вакиллари, судланувчининг яқинлари, жабрланувчилар ва гувоҳлар иштирок этишди.
Тасдиқланган айблов хулосасига кўра, мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 903 421 567,5 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги учун ЖКнинг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б”, “в” бандлари, 4-қисми “а” банди, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми ва 28,211-моддаси (пора беришда иштирокчилик) 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Мазкур суд мажлисида судланувчи Абдуқодир Мўминов жабрланувчиларнинг муаммоларини ўрганиб, журналистик суриштирув ўтказган вақтда тасвирга олинган видеоёзувларни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлашини айтиб, икки томонлама шартнома имзоланганидан сўнг пул олганини, аммо берган ваъдасини бажармасдан видеотасвирларни ижтимоий тармоқларга чиқармаганини тан олди. Судланувчи икки томонлама шартномага кўра бажарилиши керак бўлган, аммо бажарилмаган иш учун олдиндан олинган пулни жабрланувчиларга қайтариб беришини таъкидлади.
Суд мажлиси жараёнида Абдуқодир Мўминовга савол бериш ва эътироз билдириш ҳуқуқи берилганидан фойдаланиб, жабрланувчиларга бир қатор саволлар берди ва айрим ҳолатларга эътироз ҳам билдирди.
Ушбу суд ишини олиб бораётган судья жорий йил 1 август кунига қадар танаффус эълон қилди.
443views0replies
0

Комментарии