Поиск
RUUZ

Общество

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркалари жорий қилинади

Янги акциз маркалари жорий йилнинг 1 августидан жорий этилади, эски маркалардан эса 2024 йилнинг январигача фойдаланишга рухсат берилади.

174views0replies
0

Солиқ Қўмитаси

2023 йил 1 августдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркалари жорий қилинади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, 2023 йил 1 августдан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.
Янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб:
— Ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотларга янги намунадаги акциз маркаларини ёпиштириш билан бир вақтда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда (импорт қилишда) эски намунадаги акциз маркаларидан фойдаланишга ҳамда улар билан маркаланган маҳсулот қолдиқларини 5 ой мобайнида сотишга рухсат берилади;
— Янги намунадаги акциз маркаларини харид қилиш учун фақат импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилар мустақил равишда “Давлат белгиси” ДУКга мурожаат қилишлари мумкин;
— Улгуржи ва чакана савдо тармоғида эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар учун белгиланган муддатдан кейин 12 ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда савдодан олинади.
Ароқ маҳсулотларининг сақлаш ва яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчилар томонидан мустақил равишда 24 ойгача, Соғликни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда 24 ойдан ортиқ этиб белгиланади.
174views0replies
0

Комментарии