Поиск
RUUZ

Туризм

60 мингдан ортиқ чет эл фуқаросига Ўзбекистонга кириш визалари берилган

ТИВ ўтган олти ойлик таҳлилни эълон қилди.

101views0replies
0

cyclinghoboz.wordpress.com

Январь – июнь ойларида жисмоний ва юридик шахслардан умумий ҳисобда 60 528 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 18 259 таси Вазирлик Консуллик-ҳуқуқий департаментига, 42 269 таси эса чет элдаги ваколатхоналар орақали келган. Бу ҳақда бугун, Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Бурҳонов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қайд этилишича, барча мурожаатлар кўриб чиқилиб, улар бўйича ўз вақтида тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.
Унга кўра, ўтган олти ой мобайнида 60 744 нафар чет эл фуқаросига Ўзбекистонга кириш визалари берилган, шундан 32 477 таси электрон тарзда расмийлаштирилган.
Шунингдек, одам савдоси қурбони бўлган, ёки ишсиз, боқувчисиз қолганлар ва бошқа мураккаб аҳволдаги 523 нафар фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилган.
"Паспорти иш берувчилар томонидан ноқонуний тарзда олиб қўйилган 133 нафар Ўзбекистон фуқаросига шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар қайтариб олиб берилди",- дейди Аҳрор Бурҳонов.
101views0replies
0

Комментарии