• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 21 июля 2023

Қашқадарёда Қизил китобга киритилган ўсимликни кесиб ташлаган тадбиркор табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди

У 2532 та тожик кавраги ўсимлигининг илдиз қисмларини кавлаб, зарар етказган.

208
0

Экология вазирлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида Экология бўлими ишчи гуруҳи томонидан тезкор рейд тадбири ўтказилган.

Рейд давомида тадбиркорлик субъекти томонидан "Торқопчиғой" массиви ўрмон хўжалиги ҳудудида 2532 та тожик кавраги ўсимлигига зарар етказилганлиги, илдиз қисмлари кавланиб, кесилганлиги аниқланган.

Таъкидланишича, ҳолат натижасида ўсимлик дунёсига жами 1 млрд 253 минг сўм зарар етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, прокуратурага юборилди, -дейилади хабарда.

Маълумот учун, тожик кавраги Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам, Қашқадарёда 753 туп тожик каврагининг илдиз қисмлари кесиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик.

208
0