Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда абитуриентлар энг кўп қайси ОТМни танлашди?

ОТМларга бу йилги қабул жараёнлари тугади. Рўйхатдан ўтган абитуриентлар статистикаси бўйича маълумот берилди.

814views0replies
0

UzNews.uz

2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.
Қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 018 007 нафарни ташкил этди.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
Ўзбек тили — 890 304 нафар;
Рус тили — 95 456 нафар;
Қорақалпоқ тили — 29 917 нафар;
Бошқа тиллар — 2 330 нафар.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
Кундузги таълим шакли — 577 096 нафар;
Кечки таълим шакли — 24 802 нафар;
Сиртқи таълим шакли — 407 945 нафар;
Масофавий таълим шакли — 8 164 нафар.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
Ўзбекистон миллий университети — 36 782 нафар;
Тошкент давлат транспорт университети — 30 421 нафар;
Фарғона давлат университети — 29 941 нафар;
Тошкент давлат педагогика университети — 28 827 нафар;
Қарши давлат университети — 28 417 нафар.
Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик:
Қашқадарё вилояти — 120 008 нафар;
Самарқанд вилояти — 114 180 нафар;
Фарғона вилояти — 94 999 нафар;
Тошкент вилояти — 89 603 нафар;
Сурхондарё вилояти — 84 457 нафар.
814views0replies
0

Комментарии