Поиск
RUUZ

Реклама

Тошкентдаги Webster университетида кузги семестрга қабул якунланмоқда

Ўзбекистондаги биринчи АҚШ университети талабаси бўлишни истаганлар учун Webster университети бакалавриат ва магистратура дастурларини таклиф қилади.

283views0replies
0

Бакалавриат дастурлари – батафсил
• BS Business Administration (Бизнес бошқаруви);
• BS Computer Science (Компьютер фанлари);
• BA International Relations (Халқаро алоқалар);
• BA Economics (Иқтисодиёт);
• BA Media Studies (Медиашунослик);
• BS Management Information Systems (Ахборот тизимлари бошқаруви);
• BEd Education (Таълим – педагогика).
Магистратура дастурлари – батафсил
• MBA Master of Business Administration (Бизнес бошқаруви);
• MA EDIN Education and Innovation (Таълим ва инновация);
• MA TESOL Teaching English to Speakers of Other Languages (Бошқа тилларда сўзлашувчиларга инглиз тилини ўргатиш).
Ҳужжатларни 31 июлгача онлайн тарзда топшириш мумкин. Аризалар 14 кун давомида кўриб чиқилади. Танлов комиссиясининг қарори электрон почта орқали юборилади.
Webster университетида дарс бериш учун АҚШ ва дунёнинг бошқа ОТМларидан тажрибали ўқитувчилар таклиф қилинган. Дарслар тўлиқ инглиз тилида олиб борилади. Webster университетининг бакалавр ва магистр даражалари бутун дунёда тан олинган ва Ўзбекистонда нострификацияни талаб қилмайди.
Кириш учун талаб қилинадиган ҳужжатларни бу ерда батафсил билиб олишингиз мумкин.
Телефон: +998712413300
Сайт: webster.uz
Telegram: t.me/websteruniversitytashkent
Instagram: @websteruzbekistan
Виртуал тур: webster.uz/360
Реклама ҳуқуқи асосида
283views0replies
0

Комментарии