• 12 190 сум
    49.05
  • 14 363 сум
    49.29
  • 162 сум
    1.83
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 190 сум
    49.05
  • 14 363 сум
    49.29
  • 162 сум
    1.83
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 19 июля 2023

Қашқадарёда Isuzu ағанаши сабаб 2 фуқаро машина ичида қолиб кетди

ФВВ фуқароларнинг ҳозирги ҳолатини маълум қилди.

621
0
Коллаж UzNews.uz

Бугун, 19 июль куни соат 14:02 атрофида Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ФВБга Isuzu русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четига ағанаб, автомашина салони ичидаги 2 нафар фуқаронинг қисилиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат "Ғузор – Самарқанд" йўналиши А-378 йўлининг 90-километрида содир бўлган.

Зудлик билан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига етиб бориб, қутқарувчилар томонидан атрофдаги фуқаролар ёрдамида жабрланган 2 нафар фуқаро автомашина ичидан олиб чиқилган.

Таъкидланишича, фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасига юборилган.

Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши,- дейилади хабарда.


621
0