• 11 773 сум
    -35.81
  • 13 225 сум
    -179.57
  • 141 сум
    -1.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 773 сум
    -35.81
  • 13 225 сум
    -179.57
  • 141 сум
    -1.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 19 июля 2023

Париждаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 17 медални эгаллади

Паралимпиячилар 2024 йилги Паралимпия ўйинларига 19 та йўлланмани ҳам қўлга киритган.

837
0

Жорий йилнинг 8-17 июль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилган. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза, жами 17 та медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, ушбу натижа эвазига Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 8-ўринни эгаллаган.

Бундан ташқари, мусобақа давомида Париж-2024 Паралимпия ўйинларига 19 та йўлланмани қўлга киритишган.


837
0