Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 17 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка қўзғатилган иш бўйича суд бошланди

Эркак Жиноят кодексининг номусга тегишга суиқасд қилиш моддаси билан айбланмоқда.

2037views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йил апрель ойида Тошкентда 26 ёшли эркак 17 ёшли ўқувчи қизга тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берилганди. Олий суд Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан суд жараёнлари бошланди.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган О.О.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С.Содиқов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
"Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади", - дейилади хабарда.
2037views0replies
0

Комментарии