Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда ЙПХ ходимига мушт туширган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди — видео

Гувоҳномасиз машина бошқарган ҳайдовчи автомобили жарима майдонига қўйилаётганлигидан жаҳли чиқиб, ходимга жароҳат етказган.

132views0replies
0

Видеодан кадр

ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 12 июль куни соат тахминан 11:00 атрофида содир бўлган.
Унда хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ инспектори Labo русумли автомашинани тўхтатган. Машина текширилганда, ҳайдовчининг ҳужжатларида камчиликлар бўлганлиги сабаб автомашина жарима майдончасига олиб борилиши маълум қилинган. Шунда ҳайдовчининг жаҳли чиқиб, ходим билан жанжаллашган ва унинг юзига бир мушт туширган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, ходимга бурун синиши ёпиқ ташхиси билан енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 2–қисмига асосан, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

132views0replies
0

Комментарии