Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада 31 ёшли аёл 4 нафар эркак томонидан зўрланди — видео

2 нафар фарзанди бор аёл бу эркакларга ҳеч ким чора кўрмаётганлигини айтиб, мурожаат қилиб чиқди. ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

3862views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда фарғоналик 31 ёшли аёл 4 нафар эркак томонидан зўрланганини айтиб, мурожаат қилиб чиқди. Унинг айтишича, эркаклар уни мажбурлаб машинага солиб, дала шийпонига олиб боришган ва калтаклаб, у билан жинсий алоқада бўлишган. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида содир бўлган. Фуқаро А.Й. танишлари И.Ю, Ж.С. ва Б.С.лар билан мурожаат қилиб чиққан аёлни мажбурлаб, ташландиқ шийпонга олиб боришган. Улар аёлнинг Б.С. билан жинсий алоқада бўлган ҳолатини видеотасвирга олишган ва ушбу видеотасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, Д.У.нинг эркига қарши номусига тегиб, жинсий эҳтиёжларини қондиришган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасида аёлнинг ўнг билагида қонталаш из бўлиб, мазкур тан жароҳати оғирлик даражасига кўра 6 кундан кўп давом этмайдиган енгил шикастлар тоифасига кириши, танасининг бошқа жойларида жароҳатлар аниқланмаганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари якунланиб, тегишлилиги бўйича судлов органига юборилган.
Маълумот учун, мазкур моддада ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш белгилаб қўйилган.
3862views0replies
0

Комментарии