• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 10 июля 2023

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

913
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилади. Ҳудуднинг катта қисмида иссиқ об-ҳавонинг чўққиси ҳафтанинг ўрталарига тўғри келади. 12-13 июль кунлари кундузги ҳаво ҳарорати +40...+42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +43...+45 даражагача кўтарилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимолида 11-12 июль кунлари энг юқори ҳарорат +43...+45 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Кучли иссиқ қисқа муддат кузатилади. 13 июлда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 14 июлда республиканинг барча ҳудудларида атмосферадаги жанубий оқимлар ғарбий оқимларга ўзгаради ва ҳаво ҳарорати +33...+38 даражагача, жанубда +40 даражагача пасаяди. Бундай ҳарорат фони дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради.

Ушбу ҳафта давомида республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво кам булутли ва асосан қуруқ бўлиши кутилмоқда.

10-12 июлда шимолда ва чўл ҳудудларда, 13-14 июль кунлари республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Пойтахтда 10-14 июль кунлари асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги асосан кучсиз бўлади, 14 июлда 10-12 м/с.гача кучайиши мумкин. Бугун кундуз куни ҳарорат +37...+39 даража бўлади, 11-13 июлда ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 12-13 июль кунларига келиб +39...+42 даражагача, 14 июлда +36...+38 даражагача бўлади.

913
0