Кеча, 9 июль куни соат 19:13 ларда Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида уй эгалари томонидан канализация қувурини таъмирлаш мақсадида қазилган чуқурнинг ўпирилиши ҳамда бир фуқаронинг тупроқ остида қолиб кетганлиги бўйича Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, зудлик билан олиб борилган ҳаракатлар натижасида фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Айни вақтда фуқаронинг аҳволи яхши.