‘’Қамчиқ” довонида Наманганлик 27 ёшли икки нафар аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 июль куни А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали – Ўш” автомобиль йўлининг “Тошкент-Водий” йўналишида 2 нафар 27 ёшли аёл тоғ баландликдаги йирик шохли молларини соғиб олиш учун кетаётган бўлган.
Шу вақтда уларни жала ёмғир ёғиши сабабли, сел-тошқин сувлари учун махсус 1200 диаметрли темир қувур ичида ёмғирдан қочиб ўтирган вақтда сел келиб, қувур ичидан “Резаксой”нинг 400 метр оқими бўйлаб олиб кетган.
Сойни сел массасидан тозалаш жараёнида, аёлларнинг жасади топилган.
Ҳозирда ИИБ Тезкор-тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов-олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.