• 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 8 июля 2023

Бухорода жанговар ўқ-дориларни ноқонуний олиб ўтаётган шахс ушланди

Ҳайдовчи автомашинанинг орқа ўриндиғи ва захира ғилдираги орасида 43 дона жанговар патронларни олиб ўтишга уринган.

612
0
Коллаж UzNews.uz

ДХХ Чегара қўшинлари Матбуот хизматининг хабарига кўра, Бухоро вилоятида жойлашган "Олот-автойўл" халқаро ўтказиш пунктида кириш йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро С.А. бошқарувидаги DAF русумли юк транспорт воситаси кўрикдан ўтказилган.

Натижада тиркамага ортилган жами 8 дона енгил автомашиналар орасидан, давлат рақамисиз, русуми Hyundai Elantra бўлган автомашинанинг орқа ўриндиғи ва захира ғилдираги орасида 1 дона картон қутида 43 дона жанговар патронлар яшириб қўйилганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, қурол билан боғлиқ тартиблар Ўзбекистон Республикасининг Қурол тўғрисидаги Қонуни (ЎРҚ–550-сон, 29.07.2019 й.) да белгиланган.

612
0