Meta'нинг янги Threads иловаси Ўзбекистон App Store'да энг кўп юклаб олинган иловага айланди. Бу data.ai таҳлилий платформаси маълумотларида маълум бўлди.
Натижаларга кўра, Threads Ўзбекистондаги App Store'да Telegram, Instagram ва Uzum Market'ни ортда қолдирди. Шунингдек, платформа Америка ва Британия App Store дўконида етакчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Меtа асосчиси Марк Цукербергнинг хабар беришича, дастур ишга туширилган биринчи кунида бутун дунё бўйлаб 30 миллиондан ортиқ одам қўшилган.