Сиддиқов Баҳодиржон Баҳромович “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. У шу йил март ойидан буён “Ўзбекнефтгаз” раиси вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётганди.
Рустам Шеров ‘’Ўзбекнефтгаз’’ АЖ бошқаруви раисининг Геология ва қазиб чиқариш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу кунга қадар у ‘’Ўзбекнефтгаз’’ АЖ бошқаруви раисининг Қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шунингдек, ‘’Ўзбекнефтгаз’’ АЖ бошқаруви раисининг Қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига Одил Темиров тайинланди.
Одил Темиров мазкур тайинловга қадар ‘’Ўзкимёсаноат’’ АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бундан ташқари, Ибодов Мўмин Мамуржонович ‘’Ўзбекнефтгаз’’ АЖ бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Президент Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ахборот сиёсати масалалари бўйича фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалги матбуот котиби Сиявуш Хошимов Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят ишида бир нечта моддалар билан айбланмоқда.