Поиск
RUUZ

Общество

‘’Адолат’’ CДП қишлоқ хўжалигида суғурталаш бўйича янги қонунни қабул қилишни таклиф қилди

Президентликка номзод Робахон Махмудова қишлоқ хўжалигида суғурталаш, мавсумий ишчиларга меҳнат стажини ташкил қилиш борасида бир қатор таклифлар берди.

204views0replies
0

‘’Адолат’’ CДПдан президентликка номзод Робахон Махмудова Гулистон шаҳар Ёшлар марказида сайловчилар билан учрашди.
Унинг айтишича, бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида об-ҳавонинг кескин ўзгариши, сув танқислиги, ер шўрланиши каби хатарлар ортиб бормоқда. Бу эса қишлоқ хўжалигида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ҳамда жисмоний шахсларнинг катта муаммоларидан бирига айланмоқда.
Шуни инобатга олиб, қишлоқ хўжалигида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ва суғурталашнинг янги механизмларини амалга ошириш керак.
 ‘’Бу борада қишлоқ хўжалигида суғурталаш тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, жумладан ‘’Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида’’ги қонунини қабул қилишни таклиф қиламиз’’, - дейди номзод.
Шунингдек, Робахон Махмудованинг таклиф қилишича мамлакатда ишлаётган ёлланма ва мавсумий ишчиларга кенг шароитлар яратиб берилади, уларнинг меҳнати қадрланиши ва муҳофаза қилиниши, меҳнатига яраша ҳақ олиши, меҳнат стажига қўшилиши ва келажакда муносиб пенсия олиши бўйича чоралари кўрилади.
204views0replies
0

Комментарии