Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистондан Германияга ‘Work and travel’га борган 100 дан ортиқ талабалар сарсон юргани айтилди — видео

Талабларни юборган агентлик ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

706views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларининг Германияга бориб, қийин аҳволда қолгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати маълумот берди.
Дастлабки ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, ‘’Turon World Cooperation Xususiy Bandlik Agentligi’’ МЧЖ вакиллари ўзларига таниш бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда 2023 йилнинг май-июнь ойларида ''Work and travel'' дастури орқали Германияга 102 нафар талабани жўнатган. Аммо, Германияга етиб борган талабаларни иш билан таъминлашда муаммолар юзага келган.
‘’Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошланган, вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилинади ва натижаси ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Шу ўринда фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш билан шуғулланиш лицензия талаб этадиган фаолият тури ҳисобланишини эслатиб ўтамиз. Бугунги кунда 9 та хусусий бандлик агентлиги лицензияга эга’’, - дейилади хабарда.
МЖЧнинг ўзи берган баёнотга кўра, Германияда юзага келган иқтисодий вазият ва ишчи ўринларнинг сезиларли камайиши оқибатида, Ўзбекистондан юборилган  фуқароларни иш билан таъминлашда муаммолар юзага келган.
Вазиятни бартараф қилиш мақсадида агентлик таъсисчи ва директори Германияга етиб борган. Ҳозирги кунда ушбу муаммоларни қабул қилиб олувчи ташкилот билан ҳамкорликда ҳал қилинмоқда. Кўрилган чора тадбирлар натижасида юборилган 102 нафар фуқародан 71 нафар фуқарони иш билан таъминлашга эришилди, қолган 28 нафар фуқарони ишга жойлаш чоралари кўрилмоқда. 3 нафар фуқарога  авиабилетлар олиб берилиб Ўзбекистонга қайтарилган.
706views0replies
0

Комментарии