Тошкент вилояти ҳокимининг вилоят ИИББга 3 млрд сўм бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда ёзилишича, вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил III чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган ҳисобидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида вилоятга қўшимча ажратилган профилактика инспекторлари ва ППХ штат бирликларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш учун вилоят ИИББга 3 миллиард сўм маблағ ажратилади.