• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 июня 2023

Тошкентдаги "домлар"нинг бирида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғин Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Ҳолат юзасидан маълумот берилди.

1133
0
Видеодан кадр

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 25 июнь куни соат 19:13 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 12-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисми ёнаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Қутқарувчилар ҳодиса жойига соат 19:21 да етиб боришиб, ёнғин соат 19:52 да ўраб олинган ва соат 19:55 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида, кўп қаватли уйнинг тахминан 150 кв.м майдонида том қисми ёниб, зарарланган.

Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи 2 та автонарвон жалб этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

1133
0