Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижонда Malibu-2 ва Damas иштирокидаги ЙТҲ натижасида ака ва ука оғир тан жароҳатлари олишгани, аммо уларнинг аҳволидан ҳеч ким хабар олмаётгани ҳақида хабар эълон қилинди. Вилоят ИИБ мазкур ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ жорий йилнинг 20 июнь куни 16:00 ларда Асака туманида содир бўлган.
Ҳайдовчи У.Б. Malibu-2 автомашинасини бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши сабабли ўзи билан бир йўналишда келаётган Ў.А. бошқарувида бўлган Damas'нинг орқа томонига урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.
Бунинг оқибатида, Damas иккинчи даражали йўлга чиқиб кетиб, йўлнинг четида турган дарахтга урилган. Шунингдек, Malibu-2 ҳам иккинчи даражали йўл четида турган Gentra'га урилиган.
ЙТҲ натижасида, Damas ичида бўлган 2009 йилда туғилган Ю.М.бош қисмидан оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Бундан ташқари, Damas'нинг 5 нафар йўловчиси ҳамда Malibu-2'да бўлган Ч.М. енгил тан жароҳати олиб, Асака тумани ШТТЁБга ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, У.Б.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.