Поиск
RUUZ

Общество

Навоийда яна қайта лавозимга тайинланган ободонлаштириш бошлиғи бўйича янги тафсилотлар очиқланди

Суд ажримига кўра, у тайинланган жазодан шартли равишда муддатидан олдин озод қилинган.

269views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, Навоийда 1 млрд сўмни талон-тарож қилган ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи яна қайта лавозимга тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Маълум қилинишича, Навоий шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ бошлиғи Юсуф Турсунов ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а"банди ва 209-моддаси 2-қисмининг "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, ойлик иш ҳаққидан давлат даромадига 10%ни ушлаб қолиш шарти билан унга 2 йил 7 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
2023 йил 9 март куни ЖИБ Навоий шаҳар судида "Турсуновни ахлоқ тузатиш иши жазосидан муддатидан илгари шартли озод этиш тўғрисида"ги тақдимномасини кўриб чиқиш юзасидан очиқ суд мажлиси ўтказилган.
Қайд этилишича, унинг ойлик иш ҳақидан 10% миқдорида давлат фойдасига ушлаб қолинаётганлиги, суд томонидан тайинланган жазонинг ½ қисмидан кўпроғи (1 йил 4 ой 3 кун) ни амалда ўтагани, унинг жазо муддати давомида яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифлангани, қилган жиноятини тан олиши ва қилмишидан пушаймон бўлганлиги инобатга олинган.
Шунга кўра, ЖКнинг 73-моддаси талаблари асосида маҳкум Ю.Турсуновнинг ўталмай қолган 1 йил 2 ой 24 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан шартли равишда муддатидан олдин озод қилинган.
269views0replies
0

Комментарии