Поиск
RUUZ

Общество

Ҳиндистоннинг Биҳар штатида ўзбекистонлик аёллар ҳибсда ушлаб турилгани маълум бўлди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан вазият тўлиқ назоратга олиниб, ўзбекистонлик аёлларни ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

682views0replies
0

newindian.in

Ҳиндистоннинг айрим оммавий ахборот воситаларида ушбу давлатнинг Биҳар штатида ҳибсда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёллар ҳақида маълумотлар тарқатилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик уч нафар аёл 2021 йил октябрь ойида Ҳиндистон-Непал чегарасининг Биҳар штатидаги ҳудудидан ноқонуний тарзда ўтаётганда қўлга олинган. Арария шаҳридаги биринчи инстанция суди 2022 йил август ойида Ўзбекистон фуқароларини мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш (депортация қилиш) тўғрисида чиқарган қарорига қарамасдан турли бюрократик тўсиқлар ва юрисдикциянинг мураккаблиги сабабли улар ҳалигача ушлаб турилгани аниқланди.
Ўзбекистонлик фуқаролар ёки уларнинг яқинлари томонидан ўз вақтида ушбу масала юзасидан тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилинмаган.
"Элчихона томонидан Ҳиндистон ТИВ ва Биҳар штатининг тегишли идоралари билан мазкур ҳолат юзасидан расмий мулоқотлар ўтказилмоқда. Вазият назоратга олинди ва ўзбекистонликларни ватанга қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда", - дейилади хабарда.
Дипломатик миссия ўзбекистонликларни Ҳиндистонга сафар қилишдан олдин турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмаслик, ушбу мамлакатга кириш ва унда бўлиб туриш чоғида маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақиради.
682views0replies
0

Комментарии