• 11 773 сум
    -35.81
  • 13 225 сум
    -179.57
  • 141 сум
    -1.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 773 сум
    -35.81
  • 13 225 сум
    -179.57
  • 141 сум
    -1.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 20 июня 2023

Андижонда электр таъминоти корхонаси истеъмолчилардан ундирилган 738 млн сўмни "еб юборди"

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

857
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими томонидан "Ўзэнергоинспекция" Андижон ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда текширув ўтказилган.

"Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Пахтаобод туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари 2020-2022 йиллар ва жорий йилнинг 3 ойи давомида электр таъминоти учун истеъмолчилардан ундирилган 738 млн сўмни кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Текширув жараёнида етказилган зарарнинг 315 млн сўми ундирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

857
0