Жорий йилнинг 19 июнь куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи, давлат инспектори М.Ф. хизмат вазифасини бажараётган вақтида пичоқланди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.
Айни вақтда инспектор операция қилиниб, жонлантириш бўлимига ўтказилган. Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан воқеа сабаблари ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда.