Ўзбекистон президентлигига номзод Робахон Махмудова Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашди.
Номзод Робахон Махмудова учрашувда қорақалпоғистонлик сайловчиларни ўз сайловолди дастури билан таништирмоқда.
Номзоднинг қайд этишича, парламентаризм ва парламент демократиясини янада ривожлантириш йўлида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни муҳим деб билади:
— қонунларни тўғридан-тўғри ишлайдиган механизмлар билан қабул қилиш, бу борада парламент қўмиталари ишини кучайтириш;
— парламент фаолиятида тадбиркорлик субъектлари ишига аралашмаслик, уларга оид масалаларни ижро органларидан талаб қилиш;
— депутатларнинг иш вақтининг ярмини албатта ўз сайловчилари ёнида ўтказишини белгиловчи тартибни жорий этиш керак, улар аҳоли билан бирга ишласин;
— парламент қўмиталарининг раиси ва раис ўринбосари битта партиядан бўлишини тақиқлаш.