Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг март ойида 40 ёшли эркак 33 ёшли аёл билан танишиб, ишқий муносабатга киришиб юради. Вақт ўтиб, орадаги муносабатлар бузилгач, эркак аёлнинг уятсиз видео ва расмларини интернетга тарқатиш билан қўрқитиб, аёлдан пул талаб қилади.
Аёлнинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, эркак Самарқанд шаҳар Абдураҳмон Жоме кўчасида аёлдан 5 млн сўм пулларни олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми ва 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.