Россиянинг "Газпром" компанияси ва Қозоғистоннинг QazaqGaz компаниялари Россия табиий газини Ўзбекистон истеъмолчиларига ташиш бўйича шартнома имзолади. Ҳужжат Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (СПИEФ) доирасида имзоланди.
Томонлар Россия нефтининг транзити бўйича ҳукуматлараро келишувларни ҳажмини 10 миллион тоннагача ошириш билан 2033 йил охиригача узайтирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон ва "Газпром" ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси" имзоланган эди. "Йўл харитаси"га мувофиқ, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи "Марказий Осиё – Марказ" газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўлган техник чора-тадбирлар келишиб олинганди.