Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов Миробод туманига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинлаш бўйича қарор қабул қилди.
Унга кўра, туман Миробод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Салайдинов Ашраф Гойибназаровичга туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, туманнинг олдинги ҳокими Пўлатов Шуҳрат Абдужабборович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали бош директори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар бергандик.