• 12 106 сум
    -24.45
  • 14 233 сум
    -12.97
  • 153 сум
    -0.48
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 106 сум
    -24.45
  • 14 233 сум
    -12.97
  • 153 сум
    -0.48
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 июня 2023

Тошкент вилоятида Damas ва Spark ўртасида ЙТҲ содир бўлди — видео

ИИББ 8 нафар фуқаронинг ўлимига сабаб бўлгани айтилган ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди.

956
0
Видеодан кадр

Бугун, ижтимоий тармоқларда ЙТҲ натижасида 8 нафар фуқаро вафот этгани акс этган видеолар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, мазкур воқеа жорий йилнинг 9 июнь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган М-34 "Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлида содир бўлган.

Аниқланишича, видеода кўрилгани каби,  Spark автомобили ҳайдовчиси ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиши оқибатида, шу йўналишдаги Damas билан тўқнашиб кетган.

Натижада ушбу йўналишдаги 3 та автомобиль техник шикастланган.

Таъкидланишича, 8 та эмас 1 нафар фуқаро, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган Spark  ҳайдовчиси вафот этган. Қолган иштирокчилар турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

956
0