Поиск
RUUZ

Назначения

Экология вазирлигига раҳбар ва ўринбосарлар тайинланди

Табиат ресурслари вазирининг икки нафар ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

530views0replies
0

UzNews.uz

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди. 
Унга кўра, Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов депутатлар томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқулланди.
Обиджон Неъматович Қудратов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ҳамда Табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Жусипбек Сидикбекович Казбеков Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва Табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Нарзулло Наимович Обломуродов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Низомиддин Жалилович Бакиров Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори лавозимидан олиниб, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Шерзод Хабибуллаевич Хабибуллаев эса Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директори этиб тайинланди ва Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
530views0replies
0

Комментарии