Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда гаплашиб юрган қизини яланғоч ҳолатдаги фото ва видеоларини тарқатмоқчи бўлган йигит ушланди

У қизнинг фото ва видеоларини тарқатмаслик учун 1,5 млн сўм талаб қилган.

549views0replies
0

UzNews.uz

ИИВ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Термиз тумани “Қорахон” маҳалласида яшовчи О.Х. исмли қиз Термиз шаҳри “Наврўз” маҳалласида яшовчи Ш.П. исмли йигит билан билан танишиб, бироз муддат ишқий муносабатда бўлади.
Шундан сўнг, йигит мазкур қиз билан ишқий муносабатда бўлиб келган яланғоч ҳолатдаги фото ва видеотасвирларини ижтимоий тармоқларга чиқариб юборишини айтиб, О.Х.ни қўрқита бошлайди. Йигит қиздан видео ва фотоларни тарқатмаслик эвазига 1,5 млн сўм миқдорида пул талаб қилган.
О.Х.нинг аризасига асосан вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳри “Каттабоғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган супермаркет олдида ўтказилган тезкор тадбирда Ш.П. О.Х.дан 1,5 млн сўм пулларни олган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланди.
Ш.П.га нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
549views0replies
0

Комментарии