Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик шахматчи қиз Грузияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди

Батуми мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шахматчи қизлар олтин ва кумуш медални қўлга киритишди.

176views0replies
0

t.me/uzchess

Жорий йилнинг 6-8 июнь кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтган 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг рапид йўналишида 10 имкониятдан 9 очко тўплаган ўзбекистонлик шахматчи Умида Омонова жаҳон чемпиони бўлди.
11 турда 10 очко жамғарган WFM Умида Омонова Рапид бўйича Жаҳон кадетлар ва ёшлар мусобақасида "Қизлар 18" гуруҳида ғолибликни қўлга киритган бўлса, "Қизлар 08" гуруҳида иштирок этган Собирова Мумтозбегим 8 очко жамғариб, "World Cadet & Youth Rapid Championships 2023" мусобақасининг кумуш медали совриндори бўлди.
176views0replies
0

Комментарии