Поиск
RUUZ

Реклама

Энди Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин

Эндиликда Payme фойдаланувчилари зарур давлат хизматлари ва маълумотномаларни илованинг ўзидаги янги сервис орқали олишлари мумкин.

157views0replies
0

Payme компанияси 2016 йилдан буён фойдаланувчиларнинг кундалик турмушини осонлаштириш мақсадида кўплаб рақамли молиявий хизматларни тақдим этиб келмоқда. Ҳар йили тизимга турли янгиликлар ва янгиланишлар жорий этилмоқда. Бу сафар Payme да янги  – “Маълумотномалар ва давлат хизматлари” функцияси пайдо бўлди. Функция ёрдамида тўғридан-тўғри иловада онлайн режимда маълумотнома, ахборот ёки ҳужжат олиш мумкин.
Payme даги “Маълумотномалар ва давлат хизматлари” ўзи нима?
“Маълумотномалар ва давлат хизматлари” – Payme иловаси ичидаги электрон давлат сервиси бўлиб, фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатлари жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради.
Мисол учун, сизга СТИР, иш  ёки яшаш жойингиздан маълумотнома керак бўлиб қолди – энди Payme бу каби вазифаларнинг қулай ва тезкор ечими бўлади. Бу ерда, шунингдек, ушбу сервисдан фойдаланиб, болалар боғчасига қабул навбатини ёки UzAuto Motors автомобилини онлайн харид қилиш навбатини текшириш имконияти мавжуд.
UI/UX дизайнерлар томонидан ишлаб чиқилган, ҳаттоки технологиядан узоқ бўлганлар ҳам хизматдан қандай фойдаланишни осон  тушунишлари мумкин бўлган қулай ва интуитив интерфейс Payme даги “Маълумотномалар ва давлат хизматлари” сервисининг фарқли хусусиятидир.
Қандай хизматлар уланган
Айни пайтда Payme нинг “Маълумотномалар ва давлат хизматлари” сервиси қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
• автотранспорт тўғрисида ахборот олиш;
• вақтинчалик ёки доимий яшаш жойи тўғрисида ахборот олиш;
• валюта курслари билан танишиш;
• юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисоб маълумотлари билан танишиш;
• СТИРни аниқлаш;
• меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш;
• UzAuto Motors автомобилини харид қилишга навбатни текшириш;
• болалар боғчасига қабул қилиш учун навбатни текшириш;
• автомашина суғурта полисини текшириш;
• иш ҳақи ҳисобланиши тўғрисида маълумот олиш.
Тақдим этилаётган хизматлар рўйхати тобора тўлдирилиб борилади.
Қандай фойдаланилади
Сервисдан фойдаланиш ва керакли вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланувчи Payme иловасига ўтиши ва асосий менюдан “Сервислар” бўлимини танлаши керак бўлади. Сўнг “Маълумотномалар ва давлат хизматлари”га ўтиш зарур. Шундан сўнг, экранда тўртта тоифа очилади, булар:
1. “Автомобиль ҳайдовчилари учун”
2. “Бизнес ва молия”
3. “Маълумотномалар”
4. “Оила ва болалар”
Муҳим: Ҳар қандай ҳуқуқий ахборотни олиш учун идентификацияланган Payme фойдаланувчиси бўлиш лозим. Идентификациядан бир неча марта босиш орқали ўтиш мумкин. Бунинг учун илованинг “Профиль” бўлимига ўтиб, паспорт маълумотларини киритиш ва селфи қилиш лозим.
Payme нинг “Маълумотномалар ва давлат хизматлари” сервисидан фойдаланиш бўйича батафсил йўриқнома билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Payme – ҳаётий ечимлар.
Янгиликларни компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боришингиз мумкин:
Instagram: @payme.uz
Facebook: @payme.uz
Telegram: @payme_uz
Реклама ҳуқуқи асосида
157views0replies
0

Комментарии