Поиск
RUUZ

Общество

Хидирназар Аллақулов ва унинг шериклари ИИО ходимларига жароҳат етказишди — ИИБ (видео)

Хидирназар Аллақулов “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” номли янги партия тузиш учун имзо тўплаш жараёнида низо пайдо бўлган. Шундан сўнг, ходимлар билан келишмовчилик юзага келган.

940views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 2023 йилнинг 7 июнь куни соат 09:10 да Фарғона шаҳридаги "И.Каримов" номидаги санъат саройи ҳудудида Хидирназар Аллақулов “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” деб номланган партиясини тузиш мақсадида имзо тўплаш жараёнида шу ердаги бир нечта (шахси аниқланмоқда) фуқаролар билан низоли ҳолат юзага келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хидирназар Аллақуловнинг Фарғона шаҳар ИИО ФМБга мурожаати ички ишлар ходимлари томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган.
Шунингдек, ИИО ФМБ биносининг ташқарисида Хидирназар Аллақулов 1971 йилда туғилган М.У. билан ўзаро тушунмовчилик натижасида жанжаллашиб, гўёки унинг имзо йиғиш жараёнига ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан аралашув бўлаётганлигини асоссиз важ қилган ҳолда шаҳар ИИО ФМБ ҳудудига қайтиб кириб, ИИО ходимлари билан жанжал уюштирган.
ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан, Хидирназар Аллақулов ўз тарафдорлари А.Ш. ва Т.Ш. билан фаол қаршилик кўрсатиб, хизмат вазифасини бажараётган икки нафар ички ишлар ходимига тан жароҳати етказишган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Хидирназар Аллақулов Ўзбекистонда янги партия тузмоқчилиги билан ижтимоий тармоқлар кўплаб чиқишлар қилиб келган. 
940views0replies
0

Комментарии