Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида қувурдан сизиб чиққан газ ёнаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Хўжайли туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 4 июнь куни соат 19:00 атрофида Хўжайли тумани "Жаңа жап" АПЖ ҳудудининг Нукус шаҳрига газ етказиб берувчи 530 диаметрли қувурдан газ сизиб чиқиши оқибатида ёнғин содир бўлган.
"Ҳодисага алоқадор "Узтрансгаз" корхонасига тегишли қувурдаги газ тўхтатилиб, ёнғин ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ", - дейилади хабарда.