Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистондаги футбол клублари ва бошқа футбол ташкилотлари барча солиқлардан озод қилинади

Парламентнинг юқори палатаси футбол клублари ва ташкилотларига бир қатор солиқ имтиёзлари берувчи қонунни маъқуллади.

168views0replies
0

ЎФА

Сенатнинг 41-ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун маъқулланди.
Қонун билан Солиқ кодексига 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клубларига барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно) тўлашдан озод этишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Шунингдек, хорижлик мутахассислар ва улар жалб этган футболчиларнинг даромадларидан тўланадиган шахсий даромадлар учун солиқ имтиёзлари ҳам мавжуд.
Бундан ташқари, улар Ўзбекистонга олиб кирилаётган спорт анжомлари ва инвентарлари, шунингдек, соҳани қўллаб-қувватлашга тааллуқли, республикада аналоглари ишлаб чиқарилмайдиган қатор товарлар учун қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилди.
Сенаторларнинг фикрича, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши футбол клублари фаолиятини ривожлантиришга, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этишга, мамлакатимизда футбол бўйича йирик халқаро мусобақаларни, шу жумладан ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ҳамда қитъа биринчиликларини юқори даражада ташкил этишни таъминлашга хизмат қилади.
168views0replies
0

Комментарии