"Ўзэнергоинспекция" Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг май ойида 135 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан 23 млн кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Натижада тизимга 20,6 млрд сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлган. Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Жиззах ва Бухоро вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.
Жумладан, Самарқанд вилоятидаги "Ч. З. Д." фермер хўжалигида 1,7 млрд сўм, Жиззах вилоятидаги илмий тажриба станциясида 442,9 млн сўм, Бухоро вилоятидаги "Т. К." МЧЖда 324 млн сўм миқдоридаги қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилган.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди,- дейилади хабарда.