Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига жорий йилнинг 7 февраль куни “Мингтепа” МФЙда яшовчи 2001 йилда туғилган И.Э. тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинди.
Тиббий текширувлардан сўнг унга ботулизм ташхиси қўйилди.
Тиббий суриштирув давомида аниқланишича, бемор қишлоқдоши А.Т. хонадонида бир кун олдин беш нафар киши билан палов ва уй шароитида тайёрланган консерва истеъмол қилган.
Кейин тез тиббий ёрдам машинасида А.Т., унинг турмуш ўртоғи Г.Т., ўғли Ш.Т ва қўшниси Б.Б.лар шифохонага олиб келинди.
Интенсив даво муолажалари ҳамда ботулизмга қарши зардоб берилишига қарамасдан И.Э.нинг аҳволи тобора оғирлашиб, 8 феврал куни вафот этган.
У билан бирга уй шароитида тайёрланган консервадан заҳарланган тўртала бемор раенимация бўлимида даволанмоқда.
Бемор Ш.Т. аҳволи оғирлигича қолмоқда. У суъний нафас олиш аппарати ёрдамида молажа олмоқда. А.Т., Г.Т. ва Б.Б.ларнинг умумий аҳволлари ўрта оғир бўлиб, барчаси муолажа олишмоқда.