Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода футбол ўйини вақтида 21 ёшли эркак маҳалладошини уриб ўлдириб қўйди

Ўзаро жанжал натижасида гумонланувчи марҳумнинг юз соҳаси ва танасининг дуч келган жойига уриб, тепиб, оғир тан жароҳати етказган.

290views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 29 май куни соат 22:30 атрофида Когон тумани "Сорғун" маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган А.Л. исмли шахс туманнинг "Б.Нақшбанд" маҳалласи "Кулолон" қишлоғида жойлашган Мини футбол майдончасида ўзаро футбол ўйини вақтида маҳалладоши, 1996 йилда туғилган Ҳ.О. исмли таниши билан жанжаллашиб, унинг юз соҳаси ва танасининг дуч келган жойига уриб, тепиб, оғир тан жароҳати етказган. 
Жабрланган фуқаро Ҳ.О. олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан А.Л.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
290views0replies
0

Комментарии