• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 мая 2023

Тошкентда 54 ёшли эркак 11 ёшли қизчага уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилишда гумонланиб, қамоққа олинди

Айтилишича, 2012 йилда туғилган қиз эркакнинг қўшниси бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

623
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Яшнобод туманида яшовчи 54 ёшли эркакка қўшнисининг 11 ёшли қизига нисбатан уятсиз, бузуқ ҳаракатлар қилгани учун қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида хабар тарқалди.

Хабарда айтилишича, у ўзи истиқомат қилиб келаётган уйнинг кириш йўлагида вояга етмаган 2012 йилда туғилган қизнинг қаровсиз юрганлигини кўрган ва унинг иккала елка қисмидан қўллари билан ушлаб, юз ва лабларидан ўпиб, орқа қисмидан ушлаган ҳолда унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, эркак ҳақиқатда гумонланувчи сифатида қамоққа олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, мазкур моддада 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

623
0