• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 29 мая 2023

Тошкентдаги боғчада амалиётдаги тарбиячи ухламаган болаларнинг оёқларига игна тиқди — видео

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

587
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани 122-боғчада болаларни ухламагани учун оёқларига игна тиқишаётгани айтилаётган видеохабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Педагогика коллежи ўқувчиси Р.М. амалиётини ўташ учун Янгиҳаёт тумани "Орият" МФЙда жойлашган 122-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига жорий йил 11 май кунидан 4-сонли кичик гуруҳга қабул қилинган.

2023 йил 26 май куни шу гуруҳдаги тарбияланувчилар ухламаганлиги сабабли 2-3 нафарига игна тиқиб олганлиги аниқланди. Ҳозирда талаба Р.М. амалиётдан четлатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

587
0