Поиск
RUUZ

Происшествия

"Қамчиқ"да ISUZU 2 та машина билан тўқнашиб, пастликка тушиб кетди — қурбон бор

Тепа йўлда ҳаракатланаётган юк машинасининг тормози ишламаслиги сабаб ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.

348views0replies
0

ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 27 май куни соат 15:25 ларда А-373 автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довони 250 километрида "Тошкент-Водий" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ISUZU юк автомашинасининг тормоз қисми ишламай қолиши натижасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва шу йўналишда турган Kia, Damas ва 2 та Cobalt автомашиналарига урилиб, овқатланиш маскани ҳудудидаги фавворага бориб тушган. 
Дастлабки маълумотларга кўра йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган ва уч нафар фуқаро тан жароҳати билан Поп тумани шифохонасига юборилган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли ташкилотлар вакиллари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
348views0replies
0

Комментарии