Кеча, 26 май куни Ёшлар телеканалининг "Yandi Davr" дастури телебошловчиси Нозима Маҳмудова вафот этди, дея хабар бермоқда марҳуманинг яқинлари.
Айтишларича, Маҳмудова юрагидаги муаммолар сабабли кеча 26 май куни жарроҳлик столига ётган. Афсуски жарроҳлик амалиёти вақтида телебошловчи ҳаётдан кўз юмган.