Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 3 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Spark ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонага ётқизилган.

784views0replies
0

Коллаж UzNews.uz

Бугун, 26 май куни соат 14.00 атрофида Яккасарой тумани Шота Руставели—Чўпон-ота кўчалари кесишган чорраҳасида ЙТҲ юз берган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ М.С. (1996 йилда туғилган) бошқарувида бўлган Spark, Ф.А. (1998 йилда туғилган) бошқарувида бўлган Nexia-3 ва У.А. (1981 йилда туғилган) бошқарувида бўлган MKA белгили Kinglong русумли автобус иштирокида содир бўлган.
Натижада Spark русумли автомашина ҳайдовчиси М.С. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
784views0replies
0

Комментарии