• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 мая 2023

Қаршида режалаштирилган байроқ устуни ўрнига мусиқали фаввора қуришга қарор қилинди

Қарши шаҳар ҳокимлиги бюджетдан 1 млрд 350 млн сўм сарфламоқчи бўлган байроқ устуни ўрнига мусиқали фаввора қуради.

248
0
Қарши шаҳар ҳокимлиги

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил апрель ойида Қашқадарё вилояти марказида Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб, баландлиги 62,5 метр бўлган байроқ устуни қурилиши ҳамда уни қуриш-монтаж қилиш учун маҳаллий бюджетдан 1 миллиард 350 миллион сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган эди.

Аммо ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги танқидлардан сўнг, ўша пайтда Қашқадарё вилояти ҳокими бўлган Зойир Мирзаев устун учун сарфланаётган 1,35 млрд сўм Қарши шаҳридаги 136-сонли оилавий ётоқхонани таъмирлашга йўналтирилишини маълум қилганди.

Орадан икки йил ўтиб, Қарши шаҳридаги Мустақиллик майдонидаги байроқ устуни учун қуйилган пойдевор демонтаж қилинди. Қарши шаҳар ҳокимлиги бу ерда чироқли устунлар ва мусиқали фаввора қурилиши ҳақида хабар берди.

248
0