Поиск
RUUZ

Реклама

Dahua Technology компанияси Тошкентдаги кўргазмада илғор ечимларни тақдим этди

IoT ва видеокузатув соҳасида ечимлар ишлаб чиқиш бўйича етакчи бўлган Dahua Technology компанияси пойтахтда ўтказилган Энергетика форумида янги маҳсулотлар линейкасини тақдим этди.

262views0replies
0

Хитойнинг Zheijang Dahua Technology Co., Ltd. компанияси 18 майдан 20 майга қадар Тошкентда ўтказилган Энергетика форумида иштирок этди. Ëқилғи-энергетика соҳасидаги ушбу тадбир ўз майдонида 29 давлатдан бўлган 400 дан ортиқ компанияларни тўплади.
Видеокузатув ва Internet of things (IoT) соҳасида ечимлар ва хизматлар етказиб бериш бўйича етакчи Dahua Technology компанияси «Хавфсиз жамият, сифатли ҳаёт» концепциясини тасдиқлайдиган янги маҳсулотлар линейкасини тақдим этган хорижий қатнашчилардан бири бўлди.
Oil and Gas Uzbekistan 2023 кўргазмасида хавфсизликни таъминлаш биринчи ўриндаги вазифа бўлган энергетика соҳасида учун интеллектуал ечимлар демонстрация қилинди.
Экстремал шароитларда ҳимоя
Портлашдан ҳимояланган айланма видеокамералар. Камера корпуси юқори ҳароратга чидамли зангламайдиган пўлатдан ишланган. Камера 2,5 минг километргача бўлган масофада оператив равишда кузатувни амалга ошира олади. Шунингдек, камера ўрнатма видеоаналитика функцияларига эга ва бу хавфларга тезкорлик билан эътибор қаратиш имконини беради.
Ëнғин ва портлашларнинг олдини олиш
Dahua Technology ёнғинни эрта аниқлаш, ёнғин ҳақида маълумот акс эттириш ва одамларни эвакуация ҳақида огоҳлантиришга мўлжалланган ёнғин сигнализацияси бошқаруви панелини ҳам тақдим қилди. Панель ёнғин ҳақида бир сония ичида хабар беришга қодир.
Тутун ва газ датчиклари. Юқори сезувчан автоном датчиклар карбонат ангидрид газ ва тутун концентрациясини доимий назорат қилишга мўлжалланган. Датчик концентрация ошиб кетишига зудлик билан эътибор қаратади ва 70 дБ дан бошланадиган овозли сигнал беришни бошлайди.
Индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланиш детекцияси
WizMind сериясидан бўлган технология ишлаб чиқариш зоналарида каска, ёруғлик акс эттирувчи нимча ва бошқа воситалар каби индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланишни назорат қилади. Объектларда индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланишни назорат қилиш ходимларнинг қўшимча хавфсизлигини таъминлайди.
Шунингдек, янги линейка ташкилотлар ва кўп хонадонли уйлар учун домофон ва кириш тизими назорати маҳсулотларини ҳам ўз ичига олади. Бу турли бино ва объектларга киришни назорат қилишни ташкиллаштириш учун қулай ечим.
Тақдим қилинган яна бир ечим – бу интерактив кўп функционалли доска. У видеоконференция шаклида бирга ишлаш, тақдимотлар ва ўқитиш имкониятларини ўзида бирлаштиради.
Dahua Technology компанияси жамоат транспорти, ижтимоий объектлар ва яшаш уйларини бошқаришга ёрдам берадиган комплекс ечимларни таклиф қилади, шунингдек, 22 йилдан ортиқ бўлган вақтдан бери йирик саноат корхоналарини ишончли қўриқлаш ва мониторинг қилишни кафолатламоқда.
Ўзбекистон бозорида ушбу компания 2018 йилда тақдим этилган ва бу вақт ичида компания ўзини видеохавфсизлик ва видеокузатув соҳасида сифатли ишлаб чиқарувчи сифатида кўрсатди. Dahua Technology ҳам йирик ташкилотларга, ҳам кичик корхоналар ва индивидуал шахсларга ечимлар таклиф қилади.
Компаниянинг www.dahuasecurity.com сайтида маҳсулотлар билан танишиш ва батафсил маълумот олиш мумкин.
Instagram: @dahuauzbekistan
Telegram: t.me/uzdahua
Реклама ҳуқуқи асосида
262views0replies
0

Комментарии