• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 24 мая 2023

Сингапур президентини "Кўксарой" қароргоҳида кутиб олиш маросими қандай ўтди — фото

Тантанали учрашувдан сўнг икки давлат раҳбарларинг олий даражадаги музокаралари бошланди.

289
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сингапур президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Ўзбекистон президенти Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 24 май куни Кўксарой қароргоҳида Сингапур раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди.

Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

289
0